Роберт Кох институти: “COVID-19 дан тузалган беморлар қандай ҳолатда яна вирусни юқтиришлари мумкин?”

    Лойиҳада 2,2 мингдан ортиқ катта ёшдаги инсонлар иштирок этишди.

    Германия ҳукуматининг эпидемиологик фаровонликни таъминлаш соҳасидаги ишчи органи Роберт Кох инстиути Купферзеллда (Баден-Вюртемберг ерида) ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди.

    Лойиҳада 2,2 мингдан ортиқ катта ёшдаги инсонлар иштирок этишди. Инсон танасида антикорларнинг шаклланиши ва коронавирусга қаршилик кўрсатиш хусусиятларини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, мутахассислар шундай хулосаларга келишди:

    1). Илгари коронавирус билан оғриган беморларнинг ҳаммаси ҳам (50 тадан 16) антикорларга эга эмас эди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, COVID-19 дан халос бўлган одамлар ҳар доим ҳам иммунитетни ривожлантира олмайдилар ва назарий жиҳатдан улар вирусни яна қайтадан юқтиришлари мумкин.

    Шунингдек, тадқиқот натижаларига кўра, сўралганларнинг 16,8 фоизида COVID-19га ўхшаш аломатлар (иситма, нафас қисилиши, йўтал) йўқ.

    2) Мутахассисларнинг фикрига кўра, асемптоматик одамларни аниқлашдаги қийинчиликлар туфайли коронавирусни эрта аниқлаш ва даволашнинг ягона самарали усули, шунингдек, иккинчи даражали коронавируснинг олдини олиш бу кузда Купфелзелл аҳолиси учун ўтказилган тестлар сони сезиларли даражада ошиши демакдир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates