Россия МСК Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига Президент сайловида қатнашиш имконини яратади

    Долзарб 18 май 2021 676

    Яқинда Россия МСК раиси Элла Памфилова Ўзбекистон Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказди.

    Томонлар Россия Федерацияси ҳудудида яшовчи Ўзбекистон фуқаролари учун 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Президент сайловида иштирок этишини ташкиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазир маслаҳатчиси Меҳриддин Ҳайдаров Ўзбекистон фуқаролари зич яшайдиган жойларда муддатидан аввал сайёр сайловни ташкил этиш амалиёти ҳақида сўзлаб берди ва Марказий сайлов комиссиясидан бундай имкониятни амалга оширишда кўмаклашишини сўради. Делегация аъзоларининг сўзларига кўра, жорий йил бундай сайловларни Россиянинг 50дан ортиқ субъектларида ўтказиш режалаштирилади.

    Элла Памфилова учрашув иштирокчиларини Сайлов комиссияси Россия ҳудудида Ўзбекистон фуқароларининг Президент сайловида овоз беришини ташкил этишда кўмаклашишига ишонтирди, деб хабар беради Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates