Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди

    Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Дмитрий Булгаков коррупция иши бўйича ҳибсга олинди.

    Бу ҳақда ФСБнинг Жамоатчилик билан алоқалар маркази маълум қилди.

    Ҳозирда Булгаковнинг ноқонуний фаолиятига сабаб бўлган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари ва тезкор чоралар кўрилмоқда.

    “2008 – 2022 йилларда Россия Федерацияси Мудофаа вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллаган Дмитрий Булгаковга нисбатан коррупция бўйича жиноий иш қўзғатилиб, унинг доирасида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Айбланувчига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, деди Россия Федерацияси Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко.

    2022 йил сентябрь ойида у бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод қилинган, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates