Россия ва МДҲ давлатлари нефть ва газ корхоналари бош энергетикларининг йиғилиши ўтказилди

    Жорий йилнинг октябрь ойи бошида Россия федерацияси Москва областида, Нефть-кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналари ассоциацияси ташкилотчилигида бош энергетиклари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

    Мазкур анжуманга Россия ва МДҲ давлатлари нефть-кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналари қаторида “Ўзбекнефтгаз” АЖ энергетиклари ҳам таклиф этилди.

    Йиғилишнинг асосий мақсади соҳа мутахассислари, энергия қурилмаларини етказиб берувчилар ўртасида ўзаро фикр ва тажриба алмашиш, шунингдек, энергетиклар ўртасида профессионал алоқаларни ўрнатишдан иборат.

    Ушбу йиғилишда Россия ва МДҲ давлатларидаги нефть-кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналари бош энергетиклари, илмий изланиш ва лойиҳа институтлари, жиҳозлар ва қурилмалар ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари ҳамда инженеринг ташкилотлари мутахассислари иштирок этишди.

    Иштирокчилар “Аченск НҚИЗ”, “Куйбешев НҚИЗ”, “Новокуйбешевск НХК”, “Сибур”, “Лукойл Волгоград НК”, “Лукойл Пермьнефтеоргсинтез”, “Башнефть Уфанефтехим”, “Роснефть”, “Сибур – Нефтехим” компаниялари, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи корхоналари бош энергетикларининг маърузаларини тинглашди.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бош энергетиклари томонидан акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда “Электр энергияси ишлаб чиқаришни жорий этиш ва тажрибалари” ҳамда “Энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежовчи ускуналарни ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш” мавзуларида маърузалар қилинди.

    Ушбу йиғилиш асосида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, хулосалар тайёрланади ва бу борада ишлар самарадорлигини яхшилаш бўйича таклифлар киритилади.

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates