Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бугун тунда Ўзбекистон ушбу вакцинанинг навбатдаги партиясини қабул қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, юртимизда Россиянинг Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” оммавий фойдаланиш учун сертификатланган ва тасдиқланган. Уни сертификатлаш жараёни ишлаб чиқарувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланганди.
Шунингдек, яқин кунларда мамлакатимизга ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозалари етказиб берилиши кутилмоқда.
Мамлакатимизда вакциналарни барча ҳудудларга тенг тақсимлаш тизими жорий қилинган бўлиб, биринчи навбатда хавф остида бўлган фуқаролар эмланмоқда.