Россияда COVID-19 туфайли қўшимча чегараланишлар жорий этилиши мумкин

    Долзарб 27 октябр 2020 416

    Россия Федерациясининг Бош санитар шифокори Анна Попова агар коронавирус бўйича касалланишнинг ҳозирги босқичини уддалай олмасак, янги чегараланишлар киритилишидан огоҳлантирди.

    «Агар биз мазкур босқичдан яхши ўта олмасак, унда қўшимча чегараланишлар ҳақида гап кетади», — деди Анна Попова. У киши шунингдек, ҳозирги пайтда энг муҳими — коронавирус билан касалланишнинг янада кенг тарқалишига йўл қўймаслик, ва бунинг учун ҳар бир кишининг юзга ниқоб тақиши, қўлларга қўлқоп кийиши, ўзини ҳар қандай мумкин бўлган усул билан ҳимоя қилиши кераклигини тушунтирди.

    Аввал хабар берганимиздек, 27 октябрда Россия Федерациясининг Бош санитар шифокорининг тегишли қарори матбуотда эълон қилинганди. Унда Роспотребнадзор барча россияликларга оммавий тўпланиш жойларида ниқобда бўлиш, ҳудудларга эса томоша-кўнгил очар тадбирларини ўтказмаслик, умумий овқатланиш хизматини кўрсатишни соат 23 дан эрталаб 6 гача тақиқлаш кераклиги буюрилган, деб хабар беради Российская газета.

    Мазкур санитар идорасида шунингдек, «бир вақтнинг ўзида 50 нафардан зиёд киши тўпланиши мумкин бўлган қишлоқ ёки шаҳар ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган ҳудуд, ёки улардан ташқарида махсус ажратилган ҳудуд, ёки бинодаги, иншоотдаги, бошқа объектдаги умумий фойдаланиладиган жой» оммавий тўпланиш жойлари деб тушунтирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates