Россияда қаровсиз қолиб кетган 4 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Шу йилнинг 17 октябрь куни Ички ишлар ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари Тошкент шаҳар халқаро аэропортида яна 4 нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросини кутиб олди.

    Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

    Болалар Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Москва шаҳри Бош бошқармасининг Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари томонидан “МДҲ иштирокчи давлатларининг вояга етмаганларни доимий яшаш жойига қайтариш масалаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битим” доирасида ватанига қайтарилган.

    Маълумот учун, шу йилда чет давлатларда қаровсиз қолиб кетган жами 100 нафар болалар юртимизга қайтарилиб, ота-оналари ёки яқин қариндошлари қарамоғига топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates