Хитой ва Россияда қаровсиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

    Хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 3 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди, дея хабар беради Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати.

    Таъкидланишича, Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида олиб келинган болалардан бири Россия Федерациясидан қолгани икки нафари эса Хитой Халқ Республикаси ҳудудидан келтирилди.

    "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан вояга етмаганларнинг оилалари ва Ўзбекистондаги яқин қариндошлари олдиндан ўрганиб чиқилган бўлиб, уларнинг оғир турмуш шароитида қолдирилганлиги баҳоланмоқда.
    Кейинчалик уларга боланинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда психологик ёрдам, ҳуқуқий маслаҳатлар, ўқишга жойлаштириш ва бошқа хизматларни ўз ичига олган комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади", дейилади хабарда.

    Маълумот учун: октабр ойи бошидан хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 11 нафар бола Ўзбекистон Республикасига қайтарилди.

    Яқин кунларда яна Россия Федерациясидан яна бир гуруҳ болалар олиб келиниши режалаштирилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates