Туркияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилди

    Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган 3 нафар вояга етмаган болалар ватанимизга қайтарилишига эришилди.

    Бу ҳақда Бош консулхона ахборот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, хориждаги ватандошларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тадбирлари доирасида Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган уч нафар вояга етмаган болалар ватанга қайтарилишига эришилди.

    Жумладан, турли сабаблар туфайли ота-онасининг қаромоғидан маҳрум бўлган 16 ёшли ва 6 ёшли 2 нафар қиз ва 11 ёшли 1 нафар ўғил бола яқин қариндошларининг мурожаатлари асосида Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жорий йил 2 октябрь куни масъул ходимларнинг кузатуви остида Тошкент шаҳрига юборилди.

    "Ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини хорижий давлатларда назоратсиз қолдирмаслик, бефарқ бўлмаган фуқароларимиздан эса чет элда қаровсиз қолиб кетган болажонлар тўғрисида зудлик билан Ўзбекистон Республикасининг хорижий дипломатик ваколатхоналарига хабар бериш сўралади", дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates