Дунё бўйлаб 160 миллион бола меҳнат қилишга мажбур

    Дунё бўйлаб тахминан 160 миллион бола таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб, оз маош ва оғир шароитлар эвазига қишлоқ хўжалиги ерларида, конларда ва саноат майдонларида узоқ вақт ишлашга мажбур.

    Улардан 89,3 миллион нафари 5 – 11 ёшли болалар, 35,6 миллион нафари эса 12 – 14 ёшли болалардир.

    Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган Африка мамлакатлари, Хитой, Ҳиндистон ва Америка қитъаси дунё минтақалари орасида меҳнат қилувчи болалар сони бўйича етакчилик қилади.

    Бу ҳақда Туркия Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти (TİHEK) раҳбари, профессор Муҳаррам Қилич “Анадолу” агентлиги мухбири билан суҳбатда маълум қилди. Суҳбат 20 ноябрда нишонланадиган Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида бўлиб ўтди, деб хабар беради aa.com.tr.

    Унга кўра, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) таърифига кўра, болалар меҳнати болаларни болалигидан, салоҳиятидан ва қадр-қимматидан маҳрум қиладиган, жисмоний ва ақлий ривожланишига зарар етказувчи меҳнатдир.

    “ХМТ ҳисоботига кўра, меҳнат қилаётган болалар сони, айниқса, 2020-2024 йилларда 8,4 миллион нафарга кўпайиб, бутун дунё бўйлаб 160 миллиондан ошди. 5-11 ёшли болаларнинг қарийб 28 фоизи меҳнат қилади, 12-14 ёшли болаларнинг 35 фоизи таълим жараёнидан четда қолиб, мактабга бориш имкониятидан маҳрум”, деди у.

    Қилич болалар меҳнати ижтимоий ва маънавий жиҳатдан хавфли ва зарарли эканлигини таъкидлади.

    Профессорнинг қўшимча қилишича, мажбурий меҳнат болаларнинг салоҳияти ва ишончини йўқ қилади, чунки улар тажриба олиш ҳуқуқидан ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятидан маҳрумдир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates