Россияда Су-30 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради: қурбонлар бор

    13 ноябрь куни кечқурун Карелияда (Россия Федерацияси) Су-30 самолёти ҳалокатга учради.

    Ҳалокат ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

    Вазирлик маълумотларига кўра, ҳодиса Москва вақти билан соат 19:00 атрофида режалаштирилган ўқув парвози пайтида содир бўлган. Самолёт ўқ-дорисиз учаётган эди ва аҳоли яшамайдиган ҳудудга қулаб тушган. Экипажнинг иккала аъзоси ҳам ҳалок бўлди.

    Карелия раҳбари Артур Парфенчиков қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва уларга барча зарур ёрдамни кўрсатишга ваъда берди.

    “Мен қурбонларнинг оила аъзоларига ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман. Биз уларга зарур ёрдамни кўрсатамиз”, деб ёзди у ўзининг Telegram каналида.

    Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, маҳаллий аҳоли орасида ҳеч ким жароҳатланмаган, чунки ҳалокат аҳоли яшайдиган жойлардан узоқда, ўрмонли ҳудудда содир бўлган, деб хабар берди inform.kz.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates