Россиядаги ватандошларимиз Сенат Раисига ташаббус билан чиқди

    Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтди. Иштирокчилар Ўзбекистон парламенти юқори палатасининг раҳбаридан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

    Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб турибди. Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбарининг ташрифи Россия Федерациясида яшаётган ватандошларимиз билан учрашувдан бошланди, деб хабар бермоқда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б.Асадов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э. Мухитдинов, Россия Федерацияси пойтахтида яшаётган ватандошларимиз, шунингдек, онлайн-режимда Россиянинг деярли барча ҳудудларидаги диаспоралар раҳбарлари иштирок этди. Унда сўзга чиққанлар Россиядаги ватандошларимизга ёрдам кўрсатилгани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор қилиб, Россияда ўзбек маданияти ва миллий қадриятларини тарғиб қилишга, икки мамлакат халқлари ўртасида “кўприк” вазифасини ўташга тайёрлигини билдирди.

    Россиядаги фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш бўйича бир неча йил олдин бошланган ислоҳотлар самарали бўлгани, мураккаб вазиятга тушиб қолган фуқароларимизга манзилли ёрдам кўрсатилаётгани, меҳнат мигрантлари учун ҳам ижтимоий кафолатларнинг янги механизмлари яратилгани, шунингдек, фуқароларимизнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ҳукуматлараро келишувлар Россия томонидан ҳам бажарила бошлангани таъкидланди.

    Бугунги кунда икки мамлакатнинг тегишли идоралари кўмагида Россияда ўзбек халқининг бой тарихий ва маданий мероси ҳамда эзгу анъаналарини оммалаштиришга қаратилган турли тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Учрашув давомида Москвада ватандошларимиз томонидан ташкил этилган “Дугоналар” клуби Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси ҳузурида Хотин-қизлар жамоат кенгашини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

    Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтди. Унда ҳар бир иштирокчи миграция қонунчилигини мақбуллаштириш, рўйхатдан ўтиш тартибини соддалаштириш, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун патент олиш, мамлакатлар ўртасидаги транспорт алоқаларини тўлиқ тиклаш ва бошқа масалалар хусусида ўз фикр ва таклифлари билан ўртоқлашди. Ўзбекистон парламенти юқори палатасининг раҳбаридан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates