Икки нафар оғир атлетикачимиз Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқишди

    Спорт 26 май 2024 511

    Акбар Жўраев ва Ригина Адашбаева Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга чиқишди.

    Халқаро оғир атлетика федерацияси Олимпия цикли якунларига кўра Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спортчилар рўйхатини эълон қилди.

    Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Акбар Жўраев ҳамда Ригина Адашбаева мусобақа иштирокчилари қаторидан жой олишди.

    Унга кўра, Жўраев -102 кг, Адашбаева эса -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда Олимпиада медаллари учун кураш олиб боришади. Саралаш даври давомида Токио-2020 чемпиони Жўраев 400 кг, Адашбаева эса 243 кг натижа қайд этишга муваффақ бўлган.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates