Шакарни кўп истеъмол қилиш семизлик, қандли диабет, гипертонияни келтириб чиқаради, бу ўз навбатида, инфаркт ва инсультга олиб келади.
Яна бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Оғир масала шундан иборатки, семизлик онкологик касалликларга мойил қилиб қўяди.
Бугунги кунда ширин ичимликлар, кондитер маҳсулотлари, музқаймоқларини севиб истеъмол қиламиз.
ЖССТ 1 кунлик шакар истеъмолини 25-50 грамм деб белгилаган, биз истеъмол қилаётган қанд миқдори эса меъёридан 10 бараваргача ошиб кетяпти.