Россиядан Ўзбекистон фуқароларни олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилмоқда

    Транспорт 23 сентябр 2020 542

    Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан ўз Ватанига олиб келиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

    Хусусан, бугунги кунда ушбу жараённи янада тезлаштириш, биринчи навбатда оғир аҳволда қолган фуқароларни имкон қадар тезроқ Ўзбекистонга олиб келиш мақсадида Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасига кўра репатриацион чартер рейсларининг сонини бир неча маротабага кўпайтиришга эришилди. Шу билан бирга мамлакатнинг турли ҳудудларига мунтазам равишда махсус темир йўл қатновлари ҳам ташкил этилмоқда.

    Республика махсус комиссияси, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Россиядаги дипломатик ваколатхоналарининг саъйи-ҳаракатлари билан айни дамда Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилмоқда.

    Мазкур автобус қатновлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан амалга оширилади. Бугун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Самара вилоятига йўлга чиқди. Ушбу қатнов барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда.

    Қатновни бажаришга жалб этилган 40 нафар ҳайдовчиларнинг барчаси йўлга чиқишдан аввал коронавирусга тест топширишди. Лаборатория таҳлили натижаларидан сўнг уларга тегишли маълумотнома берилди. Шундан сўнг, ташувлар хавфсизлигини таъминлаш ва қатнов давомида нималарга эътибор бериш лозимлиги юзасидан йўриқнома ўтказилди.

    Режага мувофиқ автобуслар 25 сентябрь куни белгиланган манзилга етиб боришади. Шу куннинг ўзида автобуслар 700 дан ортиқ йўловчиларни олиб Ўзбекистон томон йўлга чиқади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates