Россиялик олимлар қурғоқчиликка қарши курашишнинг янги усулини ишлаб чиқишди

    Россияда қурғоқчиликка қарши курашишнинг янги усули кашф этилди. Энди мамлакат компаниялари тупроққа биокўмир ва микроблар қўшиш орқали кимёвий моддалар ва сув таннархини 25 фоизга арзонлаштира олади.

    Бу ҳақда Сибир федерал университети Биология ва биотехнологиялар академиясининг етакчи илмий ходими Вишну Даял Ражпут маълум қилди.

    Олимнинг фикрича, биокўмир, толерант микроблар ва микориза замбуруғларининг қўшилиши тупроқнинг функционаллигини яхшилайди ва ўсимликларнинг ўсишига ёрдам беради.

    “Ўсимликлар ўсишини рағбатлантирадиган ризобактериялар ва микориза замбуруғлари, ҳатто қуруқ шароитда ҳам ўсимликларнинг ўсишини қўллаб-қувватлайдиган фитостимуляция хусусиятларни намоён этди”, деди мутахассис “Известия” нашрига берган интервьюсида.

    Биокўмир барча механизмларни фаоллаштирди ва ўсимликларнинг яшаш муҳитини яхшилади, бу эса ўсиш учун шароит яратди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates