Россияликлар пандемия шароитида қанча иш ҳақига рози?

    Фикр 15 июн 2020 5934

    «Работа.ру» хизмати томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият мамлакатда барқарорлашгач, россияликлар бир ойда ўртача 74 минг рубль иш ҳақи олиш истагини билдирган. Январь ойида эса бу кўрсаткич 92 минг рублни ташкил этган эди.

    Фуқаролар кутаётган иш ҳақи даражаси ҳудудларга қараб фарқ қилади. Масалан, москваликлар 82 минг рубль, санкт-петербургликлар эса 72 минг рубль олишни хоҳлашади.

    Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ маош олиш истаги борлигини билдирган. Бир ойда эркаклар 86 минг, аёллар эса 61 минг рубль эвазига ишлашга рози бўлишган.

    Сўровномада иштирок этганларнинг 21 фоизи 100 минг рублдан ортиқ иш ҳақи олишни хоҳлайди, 27 фоизи 30 мингдан 50 минг рублгача, 29 фоизи 50 мингдан 70 минг рублгача иш ҳақи билан қониқишини билдирган.

    Пандемия шароитида Россия Меҳнат вазирлиги мамлакатда ишсизлар сонини 6 миллионгача етишини, Ҳисоб палатаси раҳбари Алексей Кудрин эса 6 миллиондан 9 миллионгача киши ишсиз қолиши мумкинлигини тахмин қилган эди. Айни пайтда ишсизлар сони расман 2 миллиондан ошган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates