Россиянинг 150дан зиёд ОТМлари масофадан ўқитишга ўтди

    Долзарб 29 октябр 2020 360

    Россиянинг 150дан зиёд ОТМлари дарсларни бутунлай масофадан олиб бориладиган бўлди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазири Валерий Фальков маълум қилди.

    «Бизда 1 278та ОТМ ва филиаллар мавжуд бўлиб, улардан 724таси марказий саналади. Бугунга келиб, 152 та ОТМ талабаларни бутунлай масофадан ўқитишга ўтди», — деди вазир «Россия-1» (ВГТРК) телеканалига берган интервьюсида.

    Унинг таъкидлашича, вазирлик барча ОТМлар билан алоҳида ишлаш тартибини ишлаб чиқяпти. Чунки ҳудудларда касалликнинг тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳар хил тус олган.

    Фальковнинг сўзларига қараганда, коронавирус туфайли деярли барча ОТМларда ўқитишнинг қўшма тартиби жорий этилган. Бунда талабалар профилактик талабларига риоя қилган ҳолда қисман дарсга келади.

    Бунинг учун ОТМ ётоқхоналарида алоҳидалаб қўйилган кишилар учун тиббий кузатув жойи очиш мақсадида 900 мингтагача захира жой тайёрланган.

    «Бу карантин вақтида у ёки бошқа талабаларни жойлаштириш учун», — деди Фальков. У шунингдек, жойлар «ҳали бўш эканлигини, ва бунга ҳозирча эҳтиёж туғилмаганини» эслатди, деб хабар беради Российская газета.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates