Россиянинг 8 та ҳудудидаги ўқишини кўчиришга истисно тариқасида рухсат берилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди

    Таълим 16 январ 2023 2116

    Ташқи ишлар вазирлиги хулосасига биноан, Украина Республикаси билан чегарадош бўлган Россия Федерацияси (Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар) ҳудудларидаги, Қрим Республикаси ҳамда Севастопол шаҳридаги олий таълим муассасаларидан ўқиши Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларига кўчирилиши рухсат этилган бир гуруҳ талабалар рўйхати тасдиқланди.

    Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари сўралади.

    Белгиланган тартибда my.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган, аммо ушбу тасдиқланган рўйхатда исм шарифи келтирилмаган фуқаролар бўйича тегишли ташкилот хулосаси кутилмоқда. Натижаси юзасидан яқин кунларда қўшимча маълумот эълон қилинади.

    Тўлиқ рўйхатни юклаб олиш

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates