Россиянинг Новосибирск шаҳрида қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

    Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёл ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.

    Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

    Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни арафасида Ўзбекистон Бош консулхонаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган икки фарзандини ватанига қайтариш бўйича тезкор амалий чора-тадбирларни амалга оширган.

    Оила Новосибирск шаҳрида ўта оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолгани сабабли уларнинг зарур ҳужжатлари, жумладан, болаларга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномалари бепул расмийлаштирилган ҳамда авиачипта сотиб олинган.

    Улар 29 июль тунда Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates