Қабул давомида турли масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Шу билан бирга, инсонпарварлик акцияси доирасида 18 нафар ватандошимизга “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Анталия–Тошкент йўналишидаги чартер рейси учун авиачипталар Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинди ва улар юртга қайтарилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон фуқароларини ташкил этилган ҳолда ишга жойлаштиришни йўлга қўйиш мақсадида Мерсин вилоятида фаолият юритаётган “Asya Fel Group” компанияси масъуллари билан музокаралар олиб борилди.
Музокаралар чоғида компания директори Эрен Ўзтурк Туркиянинг Ниғде вилоятида барпо этилаётган янги ишлаб чиқариш фабрикасида ишчи кучи талаб юқори эканини маълум қилди ва ушбу меҳнат ресурсларига Ўзбекистон фуқароларини жалб этишга тайёрлигини билдирди.
Маълумот ўрнида:
“Asya Fel Group” компанияси 2010 йилда иссиқхона материаллари ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда у Навоий вилоятида 147 гектар майдонда замонавий иссиқхона қурилишини ҳам амалга оширган.









