Томск ва Новосибирскда мушкул вазиятда қолган аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келинди

    Маълумотларга кўра, улар зарур ҳужжатларини йўқотган ва Ўзбекистонга қайтиш учун маблағ тополмаган.

    Россиянинг Томск ва Новосибирск шаҳарларида оғир ҳаётий вазиятга тушиб тўрт нафар аёл ва уларнинг болалари юртимизга қайтарилди.

    Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

    Маълумотларга кўра, ватандошларимиз зарур ҳужжатларини йўқотган ва Ўзбекистонга қайтиш учун маблағ тополмаган.

    Бош консулхонаси томонидан ҳамюртларимизнинг Ўзбекистонга қайтишлари учун сертификатлар расмийлаштирилди. Миграция агентлиги ваколатхонасининг саъй-ҳаракатлари билан эса улар учун авиачипта харид қилинди.

    7 август куни аёллар ва болалар Новосибирск-Фарғона авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

    Эслатиб ўтамиз, 30 июлдан 30 августга қадар «Ватанга қайтариш« хайрия акцияси ўтказилмоқда.

    Тадбирдан кўзланган мақсад хорижда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларини самарали ҳаётга қайтаришдан иборат.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates