Россиянинг ВТБ банки Ўзбекистонга телефон рақами орқали пул ўтказмаларини йўлга қўяди

    Молия 21 июл 2022 727

    Россия банки ВТБ кузда тезкор тўлов тизими (СБП) орқали жисмоний шахсларнинг трансчегаравий ўтказмалари бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширади.

    «Янги хизмат қўшни давлатларга телефон рақами орқали бир зумда пул жўнатиш имконини беради. Шунингдек, ВТБ мижозлари қўшни давлатларга ўз карта рақамидан фойдаланган ҳолда маблағ ўтказишлари мумкин бўлади», — деди ВТБ президенти ўринбосари, бошқарув кенгаши раиси Анатолий Печатников.

    ВТБ тезкор тўлов тизими орқали трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича тажриба лойиҳасини ишга туширяпти. Технология телефон рақамидан фойдаланган ҳолда ҳамкор мамлакатларда очилган ҳисоб рақамига пул ўтказиш имконини беради. Пул жўнатиш учун ВТБ Onlineга ўтиш, олувчининг телефон рақамини киритиш ва пул ўтказмаси амалга оширилган картага банкни танлаш кифоя.

    ВТБда трансчегаравий ўтказмалар бўйича янги хизматни синовдан ўтказиш кузда бошланади ва технология йил охиригача банк мижозларига тақдим этилади. Биринчи босқичда МДҲ давлатларига СБП орқали пул ўтказиш мумкин бўлади.

    Бундан ташқари, учинчи чоракда ВТБ мижозлари Абхазия, Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон миллий тўлов тизимларининг карталарига бир зумда пул ўтказишлари мумкин бўлади. Бунинг учун ВТБ Online фойдаланувчиси тўлиқ ҳисоб маълумотларини тўлдиришга вақт сарфламасдан, фақат карта рақамини ва олувчининг тўлиқ исмини кўрсатиши керак бўлади.

    Иккинчи чоракда ВТБ мижозлари Россияда СБП орқали 390 миллиард рублдан ортиқ суммага 74 миллиондан ортиқ пул ўтказмалари ва тўловларни амалга оширди. Жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмаларининг умумий ҳажмидаги хизмат улуши 71 фоизни ташкил этиб, 2021 йилнинг иккинчи ярмига нисбатан 1,5 бараварга ўсди, деб хабар беради ВТБ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates