Россия вирусологлари пандемия билан курашиш учун Қозоғистонга келди

    Саломатлик 6 июл 2020 1522

    Эпидемиологлар, вирусологлар ва бошқа ихтисослашган соҳа шифокорларидан иборат 32 кишилик гуруҳ келди.

    6 июль куни махсус рейс билан Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Роспотребнадзор (санитария ва эпидемиология бўйича давлат назорати, эпидемияга қарши тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида назоратни амалга оширадиган Россия Федерациясининг Федерал хизмати)нинг бир гуруҳ шифокорлари Нур-Султонга келишди, дея хабар беради Tengrinews.kz Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг Телеграм каналига таяниб.

    Россиялик шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши биргаликда курашиш учун Қозоғистон Бош вазири Асқар Маминнинг Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан келишувлари доирасида ташриф буюришди.

    32 кишидан иборат гуруҳга эпидемиологлар, вирусологлар ва бошқа ихтисослашган соҳа шифокорлари киритилган.

    Россиялик мутахассислар қозоқ шифокорларига коронавирус пандемиясига қарши курашда маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатадилар.
    «Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ҳукуматига ва халқига коронавирус пандемиясига қарши курашда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдиради», - дейилади вазирлик хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates