Руминияда айиқ аёлга ҳужум қилди

    Руминиянинг Бучеджь (Прахова уезди) туристик йўналишида аёл айиқ ҳужумига учраб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Agerpres агентлиги хабар берди.

    “Туристга айиқ ҳужум қилгани ҳақида сигнал келди”, дея Salvamont уезди тоғли қутқарув хизмати хабаридан иқтибос келтирди агентлик: “Ҳудудга бир гуруҳ қутқарувчилар етиб келиб, дарё водийсида аёлни топди, афсуски, унинг жони узилганди. Жасадни етказиш операцияси жойнинг ноқулайлиги ва айиқ қутқарувчилардан 10-15 метр узоқликда бўлгани учун жуда қийин кечди”.

    Воқеа ҳақида аёл билан туристик йўналишда бирга бўлган турист хабар берди, у айиқ аёлни ўрмонга қандай судраб кетганини кўрган. Фавқулодда вазиятлар бўйича туман инспекцияси маҳаллий Бучеджь тоғ курортида ёввойи ҳайвон борлиги сабабли огоҳлантириш эълон қилди.

    Сўнгги пайтларда Руминияда айиқларнинг аҳоли пунктлари ва фермер хўжаликларига бостириб кириши, одамлар ва чорва молларига ҳужум қилиш ҳақида хабарлар кўпаймоқда. Маҳаллий ҳокимият органлари йиртқичларнинг назоратсиз кўпайишидан шикоят қилиб, уларни овлашга рухсат беришни талаб қилмоқда. Ўз навбатида, ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари айиқлар аҳоли пунктларига озиқ-овқат чиқиндиларини бепарво ташлаб кетиш, шунингдек, уларни боқаётган туристларнинг кўплиги туфайли кириб келишини таъкидламоқда, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates