Штат бош вазири идорасининг баёнотига кўра, Наланд округида 18 киши, бошқа туманларда эса бир неча киши ҳалок бўлган.
Маҳаллий сиёсий партиялардан бири Rashtriya Janata Dal раҳбари Тежашви Ядав Х ижтимоий тармоғидаги постида пайшанба куни авж олган табиий офатлар туфайли минтақада 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини айтди, деб хабар беради report.az.
“Бихарда бўрон, ёмғир, чақмоқ, дарахтларнинг ағанаб тушиши ва деворларнинг қулаши билан боғлиқ турли ҳодисаларда 50 дан ортиқ одамнинг фожиали ҳалок бўлишидан чуқур қайғудаман”, деб ёзади у.