Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида уч киши – Фукуока вилоятига қутқарув вертолётида олиб кетилиши керак бўлган 86 ёшли бемор, унга ҳамроҳлик қилган қариндоши ва шифокорлардан бири ҳалок бўлди. Вертолёт бортида бўлган яна уч экипаж аъзоси қутқарувчилар томонидан ҳушсиз ҳолатда топилди ва шифохонага етказилди.
Вертолёт қўниши керак бўлган маҳаллий аэропортдан 10 километр узоқликда бўлганида вертолёт билан алоқа узилган. Фожиага нима сабаб бўлгани ҳақида хабар берилмаган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради tass.ru.