Саҳрои Кабир жанубида жойлашган мамлакатларда ҳар учинчи бола безгакка чалинган – олимлар

    Европа ва Эфиопия шифокорлари Африканинг Саҳрои Кабир жанубида жойлашган 13 мамлакатда болалар ўртасида безгакнинг тарқалишини ўрганиб чиқди.

    Қитъанинг ушбу минтақасида ўртача ҳар учинчи боланинг бу касалликдан азият чекишини аниқлади.

    Гондар университети (Ефиопия) тадқиқотчиси Дагмави Шило бошчилигидаги бир гуруҳ эфиопиялик ва европалик шифокорлар Саҳрои Кабир жанубида яшовчи болалар орасида безгак қанчалик кенг тарқалганлиги ва уларнинг сонининг кўпайишига қандай омиллар сабаб бўлаётганини ўрганди.

    Бундай маълумотни олиш учун олимлар Саҳрои Кабир жанубида жойлашган 13 та мамлакатдаги ҳамкасблари томонидан тўпланган маълумотларни ўрганишди. Улар орасида Буркина-Фасо, Гана, Гвинея, Кения, Либерия, Мадагаскар, Мали, Малави, Мозамбик, Нигерия, Сьерра-Леоне, Сенегал ва Танзания бор. Умуман олганда, шифокорлар ушбу мамлакатларда яшовчи олти ойликдан беш ёшгача бўлган 60,5 мингга яқин боладан қон намуналарини олишди ва уларда инфекция изларини топишга ҳаракат қилишди.

    Ушбу намуналарнинг кейинги таҳлиллари шуни кўрсатдики, ушбу мамлакатлардаги ёш болаларнинг ўртача 30 фоизга яқини безгак билан касалланган, аммо касалланган одамларнинг нисбати мамлакатлар ва минтақалар орасида жуда фарқ қилади. Хусусан, Сенегаллик болаларнинг атиги 5 фоизи безгакдан азият чеккан, Сьерра-Леонеда эса уларнинг улуши 62,5 фоизга етган.

    Безгак одамлар орасида энг кенг тарқалган юқумли касалликларидан биридир. Унинг қўзғатувчиси Plasmodiumлар оиласига мансуб бир ҳужайрали паразитлардир. ЖССТнинг ҳозирги ҳисоб-китобларига кўра, дунёда безгакнинг барча турларини ташувчилар сони 220 миллион нафарга яқин. Ҳар йили 400 мингга яқин одам ушбу касалликдан вафот этади. Касалланганларнинг катта қисми Африка ва Жанубий Осиёнинг ривожланаётган мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates