Саида Мирзиёева Марокашда “Фашион Труст Арабиа” мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Шайх Ол-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний ҳазрати олияларининг таклифига биноан Марокашда “Фашион Труст Арабиа” мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди.

    Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу нуфузли тадбир креатив индустрия халқаро майдонда ўз мавқейини мустаҳкамлаб бормоқда.

    “Маросимда қатнашиш мода соҳасининг етакчи вакиллари билан учрашиш ва энг иқтидорли дизайнерларга мукофотлар топширилишининг гувоҳи бўлиш имконини берди. Марокаш маликаси Лалла Ҳаснага меҳмондўстлиги учун, Шайх Ол-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Сонийга эса унутилмас таассуротларга бой ушбу кунларни баҳам кўргани учун самимий миннатдорлигимни билдираман“, — дейди Саида Мирзиёева.