Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичда давом эттиради

    Жорий йил 31 октябрда Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Чернишенко билан учрашди.

    Россия томонига Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари, янги сайёҳлик масканлари ва уларнинг имкониятлари, ривожланишнинг истиқболли йўналишлари ҳақида атрофлича маълумот етказилди.

    Жорий йил май ойида Россия Президенти В.В.Путиннинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида “Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган сайёҳлик оқимини ошириш бўйича ҳамкорлик дастури” имзолангани икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашдаги муҳим амалий қадамлардан бири бўлгани таъкидланди.

    Ўзбекистон ва Россия раҳбарларининг музокараларида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигини қайд этиб, ўзаро сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш устида биргаликда ишлашга келишилди. Шунингдек, бу йўналишдаги ҳукуматлараро дастурни амалга оширишни жадаллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Дмитрий Чернишенко, ўз навбатида, Ўзбекистонда туризм соҳасидаги катта ўзгаришларни юқори баҳолаб, Россияда бу йўналишда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга иштиёқ ва қизиқиш юқорилигини айтиб ўтди. Россия ҳукумати раиси ўринбосари мамлакатимизга туризм оқимини кўпайтиришни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади. Икки давлат ишбилармон доиралари ва сармоядорларини туризм соҳасида жозибадор инвестиция лойиҳаларига жалб этишни жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашув якунида “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети ва “Россия давлат туризм ва сервис университети” ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу ҳужжат туризм бизнесида кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашни кўзда тутади. Шунингдек, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, халқаро конференциялар, симпозиумлар, давра суҳбатлари ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ва Россия ўртасида талабалар туризмини ривожлантиришга кўмаклашиш масалаларини қамраб олган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates