Саида Мирзиёева Қозоғистон элчиси билан учрашув ўтказди

    Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги маданий ва тарихий алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

    «Бугун Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашдик.

    Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги маданий ва тарихий алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилдик. Халқларимизни бир-бирига яқинлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтириш чораларини кўришга келишиб олдик», – деб ёзади Президент ёрдамчиси С.Мирзиёева.