Саккиз номдаги янги нашр бутун ўзбек халқига муборак бўлсин!

    Айтиш жоизки, марказ томонидан 2017-2023 йиллар мобайнида аждодларимиз илмий меросига оид 22 номдаги ноёб манбалар таржимаси (шундан 9 таси 2023 йилда) амалга оширилди.

    Халқимиз, айниқса ёшлар орасида Имом Бухорий ва бошқа аллома аждодларимиз илмий меросини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2023 йилда нашрга тайёрлаган янги китоб ва рисолалар тақдимоти бўлиб ўтди.

    Эндиликда Имом Бухорийнинг “Ат-Тарихус сағир”, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Абу Хотим Варроқ Бухорийнинг “Шамойили Бухорий”, Абу Азабанинг “Ар-Равзатул баҳийя фийма байнал Ашоъира вал Мотуридийя”, Имом Доримийнинг “Суннани Доримий”, Алоуддин Косонийнинг “Косоний ақидаси”, Саййид Абдулможид Ғаврийнинг “Ҳадис илми истилоҳлари энциклопедияси” асарлари, шунингдек, “Ислом динида тинчлик” ва “Ғулувнинг хатарлари” номли рисолалари китобхонлар қўлига етиб бориши қувонарли.

    Айтиш жоизки, марказ томонидан 2017-2023 йиллар мобайнида аждодларимиз илмий меросига оид 22 номдаги ноёб манбалар таржимаси (шундан 9 таси 2023 йилда) амалга оширилди.

    Тақдимотда сўзга чиққанлар Имом Бухорий ва аллома аждодларимиз меросини ўрганишнинг аҳамияти, мазкур китобларнинг бугунги кундаги илмий қиймати ҳақида сўзлади. Шунингдек улар мутафаккирлар асарларини тадқиқ этишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги вазифалари, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам сўз юритдилар.

    Тадбир давомида Ал-Азҳар ислом тадқиқотлари мажмуаси Бош котиби, Доктор Муҳаммад Назир Айяд ҳамда Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) Бош директори, профессор Маҳмуд Эрол Қилич видео шаклида табрик йўллади. Улар янги нашрларга Марказ илмий фаолиятининг ёрқин натижаси сифатида юксак баҳо бериб, Марказ ҳамда барча ҳамкор муассасаларни, бутун ўзбек халқини ушбу муҳим воқеа билан муборакбод этди. Ходимлар олиб бораётган тадқиқот ва таржималар аллома аждодларимиз меросини тиклашга, замондошларимизни улар қолдирган бой маънавий хазинадан кўпроқ, тўлиқроқ баҳраманд этишга ва пировардида ислом имларини янада тараққий топтиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

    Маросимнинг асосий маърузачилари буюк аждодларимизнинг ислом илмлари соҳасидаги илмий мероси айни кунгача дунё мусулмонлари ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб келаётганини, хусусан, юртимиздан чиққан алломаларининг ислом илмлари ривожига муносиб ҳисса қўшганини алоҳида эътироф этдилар.

    Тақдимот иштирокчилари марказ ходимлари меҳнатининг мазкур самараларини йирик илмий натижа сифатида баҳолаб, нашрга тайёрланган янги китобларнинг халқимиз маърифатини янада ошириш ҳамда алломаларимиз қолдирган бой илмий-маънавий мерос моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишдаги аҳамияти, хусусан, исломнинг асл қадриятларини кенг тарғиб қилишдаги ўрни юзасидан ижобий фикр-мулоҳазаларини баён қилди.

    Ўйлаймизки, ўзбек тилида тақдим қилинган мазкур асарлар мутафаккирларимиз илмий қарашлари маъносини янада яхшироқ англашга, улар таълимотини чуқурроқ тушунишга асос бўлиб хизмат қилади.

    Муножат Мўминова,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates