Самара вилоятида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради

    Қозоғистонда рўйхатдан ўтган автобус Самара вилоятининг (Россия Федерацияси) Кинель туманида ағдарилиб кетди.

    Икки йўловчи ҳаётдан кўз юмди, ўн нафар йўловчи шифохонага ётқизилди, деб хабар қилди вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг миллати аниқланмаган, бироқ автобус Нижний Новгородга Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётгани маълум.

    Тахминан 1:00 (Москва вақти билан 0:00) да Урал-Муханово йўлининг 26-километрида Scania автобуси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўл ҳаракати полицияси маълумотларига кўра, ҳайдовчи “йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламайдиган тезликни танлаган ва транспорт воситасининг йўлни тарк этишига, кейин эса ағдарилиб кетишига имкон берган”.

    Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи, вилоят Давлат йўл инспекцияси раҳбарияти ва Россия Федерацияси ИИБ ҳудудий бошқармаси ишламоқда. Полиция воқеа сабабларини аниқлашда давом этмоқда, деб хабар беради kommersant.ru.

    Кинель тумани Самара вилоятининг марказида жойлашган. Маъмурий маркази — Кинель шаҳри.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates