Самара вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    Зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб боришди.

    Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонаси хабар қилди.

    Аввал хабар қилганимиздек, 2024 йил 8 апрель куни Самара вилоятида (Россия Федерацияси) Чимкент-Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса Самара вилоятидаги Урал-Муханово трассасида содир бўлган.

    Ҳодиса вақтида автобусда 66 йўловчи бўлган. Оқибатда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди ва тиббиёт муассасаларига жойлаштирилди.

    Зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб боришди.

    Бу борада дипломатларимиз Россия Федерациясининг Самара вилоятидаги тегишли ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Вазият алоҳида назорат остида.

    Элчихона ҳодисада ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates