"Samarkand Tourism Forumi" иш бошлади

    Икки кунлик форум давомида турли мамлакатлардан келган 40 нафар сайёҳлик саноати инсайдерлари ўз ғоялари билан ўртоқлашадилар.

    Самарқандда бугун "Samarkand Tourism Forumi" ўз ишини бошлади. Форумни Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Aъзамов очиб берди.

    – Ҳурматли форум иштирокчилари, эътиборингизни бўлажак халқаро тадбирларга қаратмоқчиман, – деди Улуғбек Aъзамов ўз нутқида. – Жорий йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган UNWTOнинг Бош Aссамблеясининг 25-сессияси ҳамда 2024-йилда “Хива – Ислом туризми пойтахти” доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 57 давлат туризм вазирлари ва туризм маъмуриятлари раҳбарларининг учрашуви юқори савияда ташкил этилади.

    Таъкидлаш керакки, "Samarkand Tourism Forumi"нинг биринчи кунига ялпи мажлис, давра суҳбати, мастер-класслар ва маданий тадбир режалаштирилган.

    Маълумот учун, икки кунлик форум давомида турли мамлакатлардан келган 40 нафар сайёҳлик саноати инсайдерлари ўз ғоялари билан ўртоқлашадилар. Бу халқаро платформа туроператорлар ва гидлар, рестораторлар, меҳмонхона эгалари, туризм билан боғлиқ корхоналар ҳамда давлат сектори вакилларини бирлаштирди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates