Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари тадбиркорларининг муаммоли масалалари ўрганилди

    Мамлакатимизда 14 август 2021 1635

    13 августда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Самарқанд вилояти тадбиркорлари билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда видеоконференция орқали Бухоро ва Навоий вилоятлари тадбиркорлари ҳам иштирок этди.

    Учрашув чоғида Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитининг бугунги ҳолати ва уни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида фикр алмашилди. Ишбилармон доиралари вакиллари бизнес юритишга салбий таъсир этувчи асосий омилларни санаб ўтдилар ва уларни бартараф этиш бўйича қатор конструктив таклифларни тилга олдилар. Кредит ресурслари, ер участкалари, бўш турган бино ва иншоотлар, турли хил рухсатномалар олишдаги қийинчиликлар ва бошқа жиҳатлар ана шундай омиллар сифатида келтирилди.

    Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолияти муҳокама қилинди. Қабул қилинган мурожаатлар устида иш олиб бориш жараёнида аниқланган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича статистик маълумотлар келтирилди. Бундан ташқари, янги ҳолатлар ҳақида сўз борди ва бевосита учрашув давомида масъул раҳбарларга уларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.

    Учрашув якунида юзага келган масалаларни зудлик билан ҳал этиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва лойиҳаларни амалга оширишда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик ва идоралар раҳбарларининг тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри доимий мулоқотини йўлга қўйишга келишилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates