Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Шербек Бўронов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

    Мутахассислиги иқтисодчи бўлган Ш.Бўронов Нарпайга раҳбар бўлгунга қадар аввалги чақириқда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати эди.

    ***

    Самарқанд вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасига Наврўз Раҳмонов тайинланди. Бунгача Н.Раҳмонов вилоят ҳокими ўринбосари котибияти мудири эди.

    ***

    Бугун Ургут тумани ҳокими вазифасидан озод этилган Ботир Жабборов Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади. Ушбу вазифада ишлаган Шунқор Худойбердиев бугун Пайариқ туманига ҳоким этиб тайинланганди.

    ***

    Шунингдек, бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ҳам ўзгарди. Ушбу лавозимга шу пайтгача Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлган Хуршидбек Самиев тайинланди.

    ***

    Аввал Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинчалик Республика савдо-саноат палатаси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган Жамшид Ўроқов Самарқанд вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасида иш бошлади.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates