Самарқанд вилоятида янги болалар боғчалари очилади

    Таълим 16 апрел 2021 379

    Самарқанд вилояти Булунғур туманида болалар қамрови 66,1% ни ташкил етади. Бу кўрсаткични 70 фоизга етказиш режалаштирилган.

    15 апрель куни Мактабгача таълим вазири Самарқанд вилояти Булунғур тумани педагогларни тайёрлаш коллежига маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан биргаликда ташриф буюрди.

    Педагогика коллежида «Мактабгача таълим» йўналиши бўйича 215 нафар талаба таҳсил олади. Вазир талабаларга яратилган шароитлар билан танишиб, улар билан дилдан суҳбат қурди.

    Коллеж кутубхонасини ҳам кўздан кечириб, сақланаётган саккиз мингдан ортиқ китоб, шунингдек, уч минг - электрон шаклда китоблар мавжудлигини кўриб, пештоқдаги китоблар сафига мактабгача таълим ва тарбияни ўргатувчи тематик қўлланмаларни ҳам киритиш кўрсатмасини берди.

    Малака ошириш институти мутахассислари билан биргаликда маънавият ва маърифат соатларини ўтказиш топширилди.

    Маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари вазирдан болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни ошириш учун оилавий типдаги болалар боғчаларини яратишда кўмаклашишни сўради. Айни пайтда Булунғур туманида болалар қамрови 66,1% ни ташкил етади. Жорий йил охиригача янги ДМТТлар қурилиши ва оилавий МТТ яратилиши туфайли бу кўрсаткични 70 фоизга етказиш режалаштирилган.

    Мактабгача таълим соҳасида кластер тизимини амалга ошириш мақсадида, 2020 йилдан бошлаб Педагогика коллежлар қошида давлат МТТлари ташкил этилмоқда.

    Шу тизим Булунғур педагогика коллежида ҳам амалга оширилди. Унинг қошида 150 ўринли 34-сон ДМТТ иш фаолиятини бошлаган.

    Ташкилотда фаолият юритаётган педагог тарбиячиларни билим малакаларини ўрганиш учун вазир уларни савол-жавобга тутди, сўнг, болажонлар томонидан бир неча тилларда шеърлар тингланди, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates