Самарқандда 80 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавотлар экспорт қилинди

    Агросектор 13 сентябр 2020 2492

    Жорий йилнинг 8 ойи якуни бўйича Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи 285 та ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан жами 62 миллион АҚШ доллари қийматига эга 80,6 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди .

    Товарлар асосан Хитой, Россия Федерацияси, Туркия, Ироқ, Украина, Туркманистон, Грузия, Белорусия, Қозоғистон ва Озарбайжон каби давлатларга экспорт қилинган. Айни пайтда корхоналар томонидан ўз маҳсулотларини экспорт доирасини янада кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

    Ерларимиздан олинган ҳосиллар жаҳон бозорида юқори баҳоланиши, бугун ҳеч биримизга сир эмас. Бу эса ўз мамлакатимиз экспорт салоҳияти янада юксалтиришга ундайди.

    Ўз ўрнида ҳар бир корхонанинг экспорт операцияларини амалга ошириш жараёнларини қисқа вақт мобайнида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш борасида вилоят божхона ходимлари томонидан 24 соат давомида яқиндан амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates