Самарқандда 88,5 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилинди

    Экспорт бозорлари Россия Федерацияси, ХХР, Қозоғистон ҳамда Туркия давлатлари бўлмоқда.

    Жорий йилнинг саккиз ойи давомида Самарқандда 88,5 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилинди. Яъни, озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий қисми бўлган 62,4 миллион АҚШ доллари қийматига эга 88,5 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот экспортга йўналтирилган.

    Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт таркиби: 20,2 миллион долларга тенг 50,5 минг тонна сабзавот, 19,7 миллион доллар қийматидаги 17,7 минг тонна мева ва резаворлардан иборат. Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги ва боғдорчиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганлиги боис, экспорт қилинаётган мева ва сабзавотларнинг улуши вилоят жами экспортининг 32,4 фоизни ташкил этди. Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия Федерацияси, ХХР, Қозоғистон ҳамда Туркия давлатлари бўлмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates