Самарқандда бошқаруви издан чиққан юк машинаси ағдарилиб кетди

    Ташвишли хабар 26 март 2021 550

    Жорий йилнинг 25 март куни соат 14:30ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи М-39 «Тошкент-Бухоро айланма автомобиль йўли»нинг 1080-километрида ЙТҲ содир бўлган.

    «Мерcэдес-Бенз 1843ЛС» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни юқотиши оқибатида автомашина йўлнинг ўнг томон четки қисмига ағдарилган.

    Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқлиги айтилмоқда.

    Мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани малум қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates