Самарқандда “Матонат” фильмининг премьераси бўлиб ўтди 

    Маданият 9 май 2021 1773

    Кинематография агентлиги томонидан ташкил этилган Кинокарвон гуруҳи 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд вилоят ҳокимлигига ташриф буюрди ва киноижодкорлар иштирокида тадбир ташкил этилди. 

    Мазкур тадбирда Агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқишиб, ўзаро ҳамкорликда қилинаётган ишларга тўхталишди.

    Таниқли киносценарист ва режиссёр Али Ҳамроев ўз бадиий раҳбарлигида ёш кинорежиссёрлар томонидан суратга олинган “Унутилмас қаҳрамонлар” туркум ҳужжатли фильмларини тақдимотини ўтказди.

    Иккинчи жаҳон уруши ғалабасининг 75 йиллиги муносабати билан суратга олинган “Илҳақ” бадиий фильми режиссёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодими Жаҳонгир Аҳмедов ҳамда фильм ижодкорлари ҳам иштирок этишди.

    Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан тарихда Самарқанд амири бўлган мард саркарда Баҳодир Ялангтўш ҳақида бадиий фильмни суратга олиш бўйича вилоят ҳокимлиги ва Кинематография агентлиги ўртасида меморандум имзоланди.

    Шундан сўнг, кинорежиссёр Шуҳрат Маҳмудовнинг “Матонат” фильми ижодкорлари таништирилди. Мазкур ҳужжатли фильм Агентлик ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида суратга олинган. Унда иккинчи жаҳон уруши йилларида немис фашистларининг Голландиядаги концлагерида қахрамонларча ҳалок бўлган 101 ўзбек аскарлари ҳақида ҳикоя қилинади. Тадбир якунида “Матонат” ҳужжатли фильми премьера қилинди.

    Мазкур фильмни бугун юртимиз телеканаллари ва ижтимоий тармоқларда томоша қилишингиз мумкин.

    Кинематография агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates