Тадбирда, шунингдек, «The Coca-Cola» компанияси раиси ва бош директори Жеймс Қуиней ва «ANADOLU GROUP» бошқаруви раиси Тунай Озилхон ҳам қатнашди.
Маълумот учун: бугунги кунда «Coca-Cola» компаниясининг Тошкент, Урганч шаҳарлари ва Наманган вилоятида жами 500 миллион долларлик 3 та заводи фаолият кўрсатади. 1 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган. Ҳар йили тахминан 171 миллион unit case ишлаб чиқарилади, бу 900 миллион литрдан ортиқ ичимликлардир.
Фойдаланишга топширилган 80 миллион долларлик янги корхонанинг майдони 18,5 гектарни ташкил этади. Бу ерда йилига 280 миллион литр ичимлик ишлаб чиқарилади, 200 иш ўрни яратилди.
Шунингдек, компаниянинг 2025 йил март ойида Наманган шаҳрида 50 миллион долларлик янги линияни ишга тушириш бўйича режалари ҳам маълум қилинди. Шу билан бирга, мамлакатимиз озиқ-овқат саноатига сармоя жалб этиш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган ишларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўз навбатида, «The Coca-Cola» ва «ANADOLU GROUP» раҳбарлари Ўзбекистонда хорижий инвесторлар узоқ муддатли лойиҳаларни ишонч билан амалга оширишлари учун яратилган сармоявий муҳитни юқори баҳоладилар ва мамлакатимизда ўз бизнесларини янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.