Самарқандда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди

    Рақамлаштириш 25 май 2021 1932

    Жорий йил 24-25 май кунлари Самарқанд вилоятида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбектелеком» АК, Вазирлик тизимидаги вилоят ташкилотлари ҳамда Ўзкомназорат вилоят бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятини «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида рақамли трансформация қилиш дастури лойиҳалари ижроси юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди.

    Ўрганиш якунлари бўйича Самарқанд вилоятини рақамли трансформация қилиш дастурида белгиланган умумий қиймати 46,2 миллиард сўмга тенг бўлган 120 та лойиҳалардан 78 таси (65 фоиз) тўлиқ бажарилганлиги, 38 та (32 фоиз) лойиҳаларнинг бажарилиши давом этаётганлиги ҳамда 4 та (3 фоиз) лойиҳалар бўйича кечикиш мавжудлиги аниқланиб, уларни тезкор бартараф қилиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

    Вилоятда намунавий туманлар этиб белгиланган Қўшработ ва Нуробод туманларда рақамлаштириш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳолати ўрганилди. Жумладан, Қўшработ туманини рақамли трансформация қилиш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган жами 31 та лойиҳадан бугунги кунда 29 таси тўлиқ бажарилган ҳамда 2 таси бажарилаётгани ва тегишли ишлар амалга оширилаётгани ҳамда Нуробод туманини рақамли трансформация қилиш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган 42 та лойиҳадан 39 таси тўлиқ бажарилган ва 3 таси бўйича кечикиш мавжудлиги аниқланди.

    Шу билан бирга, ишчи гуруҳ томонидан йиғилиш ўтказилиб, «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясига мувофиқ Ҳудудларни рейтингли баҳолашда «қизил» рўйхатдан жой олган туман (шаҳар)да мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўзаро муҳокама қилинди.

    Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир Фармон ва қарорлари ижросини жадаллаштириш ва туманларнинг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates