Самарқандда Yandex Go хизмати ишга туширилди

    Транспорт 20 январ 2022 948

    Бугун, 20 январда Самарқандда Yandex Go ишга тушди. Хизмат нархи 2 500 сўмдан бошланади. Масалан, «Makon Mall» савдо-кўнгилочар марказидан Гур-Амир мақбарасига етиб бориш тахминан 3 400 сўм, Регистон майдонидан Алишер Навоий номидаги истироҳат боғигача бўлган масофа тахминан 3 300 сўмга тушади.

    «Энди Самарқанд шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари кўчада машина ушлаш ёки қўнғироқ қилиш учун вақт сарфлашнинг ҳожати йўқ. Шу билан бирга, телефон экранида барча керакли маълумотлар, масалан, автомобилнинг модели ва рақами, чиқиш вақти келганида дарҳол кўринади. Саёҳат маълумотлари иловада сақланади, қўллаб-қувватлаш хизмати ҳам мавжуд бўлиб, у ҳафтада етти кун ва байрам кунлари ишлайди», — дея шарҳлайди Yandex Goнинг Марказий Осиё бозорини ривожлантириш бўйича ижрочи директори Тамирлан Шапиев.

    Самарқандда саёҳатнинг аниқ нархи автомобилга буюртма бериш вақтида фойдаланувчиларга маълум – бунинг учун аризага кўзда тутилган манзилни киритиш лозим. Йўл таъмири туфайли ҳайдовчи маршрутдан четга чиқишига тўғри келса ҳам, нарх ўзгармайди. Сиз хизмат ҳақини нақд пулда тўлашингиз мумкин.

    Yandex Go ўз технологияларидан фойдаланади: хариталар, йўналишларни белгилаш, навигация ва ақлли буюртма тарқатиш тизими.

    Маълумот учун: Yandex Go Ўзбекистонда 2018 йилнинг апрель ойида ишга туширилган. Хизмат Самарқанддан ташқари яна Тошкент, Фарғона, Марғилон, Наманган ва Андижон каби бешта шаҳарда ишлайди. Yandex Goнинг ўз ҳайдовчилари ва машиналари йўқ. Хизмат маҳаллий ташувчилар билан ҳамкорлик қилади. Бепул илова IOS ва Android учун ўзбек, рус ва бошқа кўплаб тилларда мавжуд.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates