баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

Самарқандда юк автомашинаси ёниб кетди

Транспорт 7 июл 2020 263

Ёнғин келиб чиқишига автомашинанинг орқа шиналари ёрилиб кетиши сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 6 июль куни Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Булунғур тумани М-39 автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган “VOLVA” русумли юк машинасида ёнғин юзага келганлиги юзасидан хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, унинг юкхонасида 21800 кг миқдорда қурилиш учун мўлжалланган бўёқ маҳсулоти бўлган.

Хабарга кўра, воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган вилоят ФВБнинг ёнғин қутқарувчилари ўз вақтида ёнғинни бартараф этган.

ФВВ тизими ходимларининг самарали ҳаракатлари туфайли машина салонидаги ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинган.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates