Самарқанддаги баъзи кўчаларда автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади

    Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" ХIII халқаро мусиқа фестивали ва Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан бир қатор кўчаларда автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади.

    Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати бошлиғи Жахонгир Сагдуллаев маълум қилди.

    Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Шарқ тароналари" ХIII халқаро мусиқа фестивали ва Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 26 августдан Регистон майдони, А.Навоий номли марказий истироҳат боғи ва "Мўъжиза" амфитеатри, "Ёшлик" ҳамда "Чашма" истироҳат боғлари, Мустафо Камол Ота Турк кўчаси, Кимёгарлар, Сўлим ва Фарҳод шаҳарчаларида тадбир кунлари шаҳарнинг,

    — Регистон кўчасининг Даҳбед кўчаси билан кесишган чорраҳасидан

    Регистон Панжакент кўчалари туташмасигача бўлган қисмида;

    — А.Жомий кўчасининг А.Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан

    Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

    — Университет хиёбони кўчасининг ўнг томони Бўстонсарой кўчасидан

    О.Маҳмудов кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

    — Б.Мирзо кўчасининг О.Маҳмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасидан А.Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

    — А.Темур кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан

    А.Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

    — Шоҳруҳ кўчасини Почта кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет

    хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;

    — Беруний кўчасининг Қозизода Румий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан

    Рудакий кўчасигача бўлган қисмида;

    — "Ёшлик" истироҳат боғининг ёнидаги тор кўчада;

    — Боғдод кўчасининг Ал-Хоразмий кўчаси билан туташмасидан 42-

    умумтаълим мактабининг ёнидаги 1чи тор кўчагача бўлган қисмида;

    — Кимёгарлар шаҳарчаси Умид кўчасининг Зиёлилар кўчасидан

    "Кимёгарлар" маданият уйигача бўлган қисмида;

    — Сўлим шаҳарчаси истироҳат боғи олдидан ўтувчи, кириб борувчи ҳамда

    ёндош кўчаларида;

    — Фарҳод шаҳарчаси "Зарафшон" истироҳат боғи олдидан ўтувчи, кириб борувчи

    ҳамда ёндош кўчаларида тадбирлар ўтказилаётган кунларида автоулов ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.

    Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлари ва ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунишларини сўраб қоламиз, — дейилади хабарда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates