Самарқанддаги бузилиши керак бўлган 12 қаватли бинода қаҳвахона очилдими?

    Урбанизация 24 май 2023 1077

    Ижтимоий тармоқларда "Самарқанддаги 12 қаватли бинонинг пастки қавати ошхона сифатида фойдаланилаётгани тўғрисида видеолавҳа тарқалди.

    Ҳолат Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан ўрганилди. Аниқланишича, чиндан ҳам бинонинг 1-қаватида ноқонуний равишда қаҳвахона фаолият юритаётган экан.

    «Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган бу бино бўйича 2022 йилнинг 6 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан Ф.Халиловга Самарқанд тумани „Жўйисой“ МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли бўлган, ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли бино-иншоот (меҳмонхона)ни ўз ҳисобидан бузиши тўғрисида ҳал қилув қарори мавжуд. Бугунги кунда мазкур суд қарорининг ижроси МИБнинг Самарқанд тумани бўлими иш юритувида», — дейилади Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билдирган муносабтада.

    Таъкидланишича, Самарқанд тумани қурилиш бўлими томонидан 2023 йил 15 май куни МИБ Самарқанд тумани бўлимига суд қарорининг ижросини таъминлаш бўйича хат йўлланган.

    Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси ҳам масала юзасидан ўз муносабатини билдирди.

    “Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 2022 йил 6 июндаги суд ҳужжатига асосан Ф.Х. томонидан Самарқанд тумани “Жўйисой” МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли бўлган уй-жойда ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли бино (меҳмонхона)ни жавобгар ҳисобидан буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

    Бўлим томонидан 2022 йил 31 августда ижро иши қўзғатилиб, қарор нусхаси томонларга юборилган. Қарздорга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаши учун тегишли тартибда муддат берилган.

    Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор Ф.Х.га 2022, 2023 йилларда жами тўрт марта огоҳлантириш хатлари берилган. Ижро ҳужжатида кўрсатилган талаблар бажарилмаганлиги сабабли қарздорга нисбатан давлат ижрочисининг 2023 йилдаги қарорига кўра 1 800 000 сўм маъмурий жарима жазоси қўлланилган ва жарима суммаси қарздордан ундириб олинган.

    Ушбу ижро ҳужжатининг мажбурий ижроси 6.03.2023 йилда тайинланган бўлиб, ижро ҳужжида кўрсатилган Самарқанд тумани “Жўйисой” махалласига борилиб ижро ҳаракатларини амалга ошириш имкони бўлмаганлиги сабабли қарздорга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласини кўриш учун иш материаллари жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судига юборилган. Қарздор Ф.Х.га нисбатан 2023 йил март ойида 2.100.000 сўм иккинчи маъмурий жарима жазоси қўлланилган.

    Шунингдек, Бюронинг Самарқанд туман давлат ижрочиси томонидан жорий йил 12 май куни ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бориб кўздан кечирилган. Бино-иншоот қарздор томонидан бузилмаганлиги тўғрисида тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб огоҳлантириш хати берилганлиги ва келгусида ушбу бино-иншоот қарздор томонидан бузмаган тақдирда тегишли тартибда Жиноят иши кўзғатилиши тўғрисида расман огоҳлантирилган.

    Келгусида ушбу бино-иншоотни бузиш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давомида махсус техникалар, жумладан, 2 та “XMJ” (150 тн) крани, 1 та “ZooLoom” автокрани ҳамда фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус ишчи гуруҳлари ҳамда баланд бинода ишлаш учун мутахассислар жалб этилиши зарур бўлиши маълум қилинади”, дейилади Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates