Самарқанддаги савдо дўконларининг бирида ёнғин чиқди

    Шу йилнинг 29 октябрь куни соат 09:04 да Самарқанд тумани Хўжа Аҳрор Валий маҳалласи Ғалаба кўчасида жойлашган савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида вилоят ФВБ га хабар келиб тушди.

    Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

    Хабарга асосан воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин соат 09:40 да батамом ўчирилган.

    Ёнғин оқибатида савдо дўконинг шифт, том қисми ва кийим-кечак маҳсулотлари ёниб зарарланган.

    Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.