Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов амалга оширилаётган янги лойиҳалар ва қурилиш объектлари билан танишиш мақсадида СамДУда бўлди.
СамДУ ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, профессор Р.Холмуродов вазирни Биология факультетида қад ростлаган янги лаборатория биноси, тарих факультети ёнида қурилаётган 1 500 ўринли аудиториялар биноси, шунингдек, педагогика факультетида қурилиши режалаштирилган ўқув-бинолари лойиҳалар билан таништирди.
2021 йил 1 сентябрдан фаолият бошлаши кутилаётган физика соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтининг келажак истиқболлари ҳамда Университетнинг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институтини ташкил этиш лойиҳалари кўриб чиқилди.
Вазир Биология факультетининг ўқув-илмий музейига бориб, у ерда жойлашган экспонатларни ҳам кўздан кечирди.